Де Йонг МЮга ўтиш вариантини ортга ташланган қадам деб ҳисобламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" юлдузи Френки де Йонгнинг Англияга кўчиб ўтиши жуда кўп муҳокама қилинмоқда.

"The Athletic" нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бу - ортга ташланган қадам бўлади деб ҳисобламоқда. Боиси, "қизил иблислар" ўтган мавсум АПЛда 6-ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасига чиқа олмади.

Бироқ манчестерликлар учун ҳам бир нечта ижобий ҳолатлар мавжуд. Биринчидан, МЮ "Барселона"га айни пайтда жуда зарур бўлган катта суммани тўлашга қодир. Каталонияликлар кетма-кет трансферларни амалга оширгани учун молиявий ҳолати у қадар яхши эмас.

Бундан ташқари, Манчестерга Френкининг "Аякс"даги устози Эрик тен Ҳаг бош мураббий сифатида келди. Бу ҳам нидерландиялик истеъдод соҳибининг танловига таъсир кўрсатиши мумкин.

25 ёшли ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар" сафига 2020 йилда айнан "Аякс"дан келиб қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!