Де Йонг ўзи рад қилган клуб эшигини қоқмоқчи
“Барселона” плеймейкери Френки де Йонг яқинда “Манчестер Юнайтед”га ўтишдан бош тортган эди. Ҳар икки клуб нидерландиялик футболчининг трансферини келишиб олган бир пайтда Френки манчестерликларни танқид қилиб, Англияга кўчиб боришдан бош тортди.
Нидерландиялик ўйинчилардан воз кечишни хуш кўрадиган Хави Эрнандес ўзига керакли ўйинчиларни олиш учун де Йонг билан хайрлашмоқчи.
Ҳозир Френки мураккаб вазиятда қолган. У Каталониядан кетишга мойил бўлиб турибди.
Истеъдодли футболчига “Челси” ҳам оғиз солмоқда. Бироқ, Френки “Манчестер Юнайтед” вариантига мойиллик билдираётгани айтилмоқда.
Фикрлар