Де Йонг қандай қарорга келгани маълум
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг агенти Каталония клуби раҳбариятига мижозининг қарорини маълум қилди. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, голландиялик футболчи жамоани тарк этишни истамайди, бироқ жамоада қоладиган бўлса, маоши қисқаришига ҳам рози бўлмайди.
Қайд этилишича, “Манчестер Юнайтед” аввалроқ “Барселона” билан де Йонгнинг трансфери бўйича келишиб олган, аммо футболчининг ўзи “Камп Ноу”да қолиш истаги туфайли келишув амалга ошиши кечикмоқда.
Шунингдек, аввалроқ футболчи учун курашга Лондоннинг "Челси" клуби ҳам қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Де Йонг “кўк-анорранглилар” сафига 2019 йилнинг ёзида Амстердамнинг "Аякс" клубидан 90 миллион евро эвазига ўтган эди.
Фикрлар