Де Йонг трансфери учун асосий фаворит МЮ эмас

Лондоннинг "Челси" клуби Френки Де Йонг билан шартнома имзолашни истамоқда. 

"Relevo" нашри берган хабарга кўра, Лондон клуби нидерландиялик футболчи учун "Барселона"га таклиф билан чиқишга тайёр. Каталонияликлар аллақачон "кўклар" унга қизиқаётганидан хабардор. 

Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" Френкини ўз сафига қўшиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиққани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Айни вақтда 25 ёшли ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар" сафини тарк этишни истамайди. Шундай бўлган тақдирда ҳам у клубдан шартномада кўрсатилган содиқлик бадалини олишни истайди. (15 миллион евро)

Френки МЮга ўтишни истамаслигини бир неча бор маълум қилган, аммо "аристократлар" варианти унга қизиқарли. Шунингдек, Лондон клубининг ЕЧЛда иштирок этиши ҳам "Челси"га устунлик бериши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!