Демба Ба Хитойдан Туркия клубига ўтди
Ads

 

“Шанхай Шеньхуа” клубининг сенегаллик ҳужумчиси Демба Ба ўз фаолиятини Туркия биринчилигида давом эттиради. “Гёзтепе” жамоаси уни 6 ойга ижарага олди.

32 ёшли форвард фаолияти давомида Англиянинг “Вест Хэм”, “Ньюкасл” ва “Челси” клубларида тўп сурган. АПЛдан кейин у “Бешиктош” сафида ҳам ўйнаган.

Маълумот учун, Ба “Шанхай Шеньхуа” таркибида жами 37 ўйинда майдонга тушиб, 29 та голга муаллифлик қилган.

Минбар

Барча блоглар