Дембеле "Барселона"дан кетишни хоҳламаяпти

"Барселона" клуби вингери Усмон Дембеле жамоадан кетишни хоҳламаяпти. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли франциялик футболчи каталонияликлар сафидан кетишни ёки ПСЖдан сотиб олиниши мумкин бўлган Неймар трансферининг бир қисмига айланиб Париж клубига ўтишни истамаяпти. Ўз навбатида “Барселона” раҳбарияти ҳам Дембелега уни сотмоқчи эмасликларига ишонтиришган.

Маълумот учун, Дембеле ўтган мавсум Ла Лигада жами 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!