Дембеле "Барселона"нинг таклифига 10 кундан бери жавоб бермаяпти
Яқинда испан матбуоти франциялик қанот ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле ва "Барселона" ўртасида эришилган келишув ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, футболчи клуб томонидан қўйилган шартларга ҳали розилик бермаган.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Дембеле ва унинг агенти ўн кундан бери каталонияликларнинг сўнгги таклифига жавоб бермаяпти. Тахминларга кўра, Усмон ўз фаолиятини давом эттиришнинг бошқа вариантларини кўриб чиқиш учун шунчаки вақт ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Масалан, унга "Ньюкасл"дан ўзига хос таклиф бор, бу молиявий жиҳатдан фойдалироқ, чунки энди “Барселона”да унинг маоши ўтказилган ўйинлар сонига боғлиқ бўлади.
Усмон Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар