Дембеле жамоадошларига қарорини айтди

"Барселона"нинг баъзи ўйинчилари Усмон Дембеленинг клубни тарк этиш ниятидан аллақачон хабардор.

"COPE" журналисти Елена Кондис Эдонинг сўзларига кўра, вингер баъзи жамоадошларига ПСЖга ўтаётганини айтган.

Бош мураббий Хави франциялик футболчини қолишга ишонтирмоқчи, аммо умуман олганда каталонияликлар раҳбарияти пессимистик кайфиятда. 

Маълум бўлишича, Лига 1 ғолиблари июль ойи охиригача Дембелени 50 миллион еврога сотиб олмоқчи.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!