Дембеле кетса, “Барселона” Бразилия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олади

"Лидс" ҳужумчиси Рафиньянинг "Барселона"га ўтиши, Усмон Дембеленинг жамоани тарк этишига боғлиқ, деб хабар берди “Sport.es” нашри.

29 ёшли бразилиялик футболчи Каталония клубидан расмий таклиф кутмоқда. Аммо трансфер амалга ошмаслиги мумкин, чунки Дембеле жамоани эркин агент сифатида тарк этишини ҳали тасдиқламаган. Испан клуби францияликни жамоада сақлаб қолиш йўлини топса, Рафиньяни сотиб олиш фикридан воз кечиши мумкин.

Аввалроқ, ОАВда Дембеле ПСЖ ёки “Челси”га ўтишга яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо каталонияликлар Франция терма жамоаси форвардини ўз сафида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Рафинья ўтган мавсум "Лидс" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 3 ассист муаллифига айланган. Бразилиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!