Дембеле: Месси футбол тарихидаги энг зўр футболчи

"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле жамоадоши Лионель Мессининг иқтидорига юқори баҳо берди.

"Лео - футбол тарихидаги энг яхши футболчи. У билан бир жамоада ўйнаш - катта шараф. Болалик чоғларимданоқ, у мени руҳлантириб келган.

"Барса"га ёшлигимдан мухлис бўлганман, шунинг учун Месси билан бирга тўп суриш мен учун ўзгача. Лео мени майдоннинг қулай нуқтасига чиқиб олишимга кўмаклашади ва жуда ажойиб пас беради", - дейди ҳужумчи.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)