Дембеле қишда "Барселона"дан кетмайди

  • 27 ноября, 2018, 20:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциялик вингер Усмон Дембеле яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида “Барселона”ни тарк этмайди.

Tecno

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ каталонияликлар 21 ёшли футболчини қишки трансферлар даврида ПСЖ форварди Неймар билан алмаштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинчалик “Барселона” раҳбарияти ушбу хабарларни инкор этди.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум Ла Лигада жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию