Дембеле товон пулининг ярмини олади. Шартномада шундай банд бор

Усмон Дембеленинг товон пули фаоллаштирилса, "Барселона" ПСЖдан атиги 25 миллион евро олади.

" L’Équipe" хабарига кўра, вингер 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган амалдаги шартномасида шундай банд бор. Унга кўра, агар тўловни тўлаш банди фаоллаштирилса, "Барселона" пулнинг фақат ярми - 25 миллион евро олади. Қолган сумма футболчининг ўзига тегишли. 

Дембеленинг 50 миллион евро товон пули бугун 23:59 гача амал қилади. Шунинг учун унинг агенти Ла Лигадан футболчининг ПСЖга ўтишини тезлаштиришни сўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!