Дембеле ёзда

Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Усмон Дембеле жорий ёз жамоа раҳбариятидан ўзини ПСЖга қўйиб юборишини сўраган. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли франциялик футболчи “Кам Ноу”га ўзи билан битта позицияда тўп сурувчи Малком кўчиб ўтгач шу қарорга келган. Ўз навбатида парижликлар ҳам Дембелени ватанига қайтаришга ҳаракат қилишган. Бироқ каталонияликлар охир-оқибат футболчини жамоада қолишга кўндиришган.