Дембеленинг қачон сафга қайтиши маълум
"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле жароҳатидан тикланиши учун яна 5 ҳафта керак бўлади. "АS" нашри хабарига кўра, франциялик футболчи 19 март куни Испания чемпионати доирасида бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши "эл-класико"да иштирок этиши кутилмоқда.
Дембеле Ла Лига доирасида "Жирона"га қарши ўйиннинг 26-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум Испания чемпионатида 18 та учрашувда қатнашиб, 5 гол ва 5 голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар