Денис Истомин америкалик теннисчини синовдан ўтказади
АҚШнинг Чикаго шаҳрида "Челленжер" туркумига кирувчи теннис турнирида Денис Истомин ярим финалга чиқди.
 
Денис мусобақанинг чорак финалида бельгиялик Рубин Бемельмансни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финал йўлланмаси учун курашадиган бўлди.
 
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис навбатдаги босқичда америкалик Бьорн Фратанджелога қарши кортга чиқади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)