Денис Истомин жуфтлик беллашувларида ҳам бош совринни кўзламоқда

Қозоғистонда теннис бўйича Профессионал теннис уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимидан жой олган "Челленжер" туркумидаги "Capital Cup -2016" халқаро турнирида ҳамюртимиз Денис Истомин жуфтлик беллашувларида ҳам зафар қучмоқда.
 
Мусобақада россиялик Михаил Елгин билан бирга биринчи рақамли дуэтни ташкил қилган Денис Истомин дастлабки босқичда мезбон теннисчилар Алексий Кедрюк ва Денис Евсеевни 6:0, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Иккинчи даврада Денис Истомин ва Михаил Елгин япониялик Юя Киби ва жанубий кореялик Сун Ву Квон жуфтлигига қарши баҳс олиб боради.
 
SPORTS.uz
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!