Денис Истомин рақибини жуда тез таслим қилди

 
 
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Таиландда ўтказилаётган "Bangkok Challenger - 2017" халқаро турнирининг яккалик баҳсларидаги иштирокини бошлади.
 
Нуфузли мусобақада иккинчи рақамда сараланган ҳамюртимиз дастлабки босқичда мезбонлар вакили Гонгсуп Гонгкар билан рақобатлашди. Учрашув Дениснинг тўлиқ устунлигида ўтди ва ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди - 6:0, 6:1.
 
Иккинчи даврада Денис Истомин россиялик Аслан Карацев ва чилилик Кристиан Гарин ўртасидаги баҳс ғолиби билан куч синашади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!