Денис Коростиченко: "Жамоамизнинг мақсади ва амбициялари ўзгармайди"
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Олимпик” - “Динамо” (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.
"Оғир ўйин бўлди. Учрашувнинг иккита тайми бир-биридан фарқли ўтди. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Иккинчи бўлим меҳмон жамоа фаоллиги остида ўтди ва ижобий натижа улар томонида бўлди. “Динамо” жамоасини ғалаба билан табриклайман.
- “Олимпик” ўйинларда иккита бўлимни бир хил темпда ушлай олмаётганига сабаб нима?
- Биринчидан, бизга тажриба етишмаяпти. Ёш футболчилар ҳар доим бир хил темпда ўйнаши қийин. Курашларга киришишда турлича вазиятларга дуч келаяпмиз, масалан баъзан тез, ёки баъзида жуда секин ҳаракат қилаяпмиз. Хатолар бор, йигитлар ёш, тажриба энг муҳими.
- “Олимпик”да аввалги руҳият сақланиб қолган. Ўша Кападзе даврида ҳам жамоа ҳар қандай вазиятда ишонч билан ҳаракат қиларди. Жамоа мураббийлар штабида ишлаганингиз ҳозирга келиб ҳам фойда бераяптими?
- Ҳа, биз аввал клуб мураббийлар штабида ишлаганмиз. Жамоа услубини сақлаб қолганмиз, картина ўша. Олимпия терма жамоасига асосий номзод футболчилар билан ишлаяпмиз. Жамоа мақсади ва амбициялари ўзгармайди.
Фикрлар