Денис Коростиченко: "Машъал"га деярли имкон қолдирмадик"
Про лига етакчиси “Локомотив” Муборкда “Машъал”га қарши учрашувда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан кейин тошкентликлар устози Денис Коростиченко қуйидагиларни айтди:
- Барчага салом. Ўйин қизиқарли ўтди. Натижа 0:0 бўлган бўлса-да, юқори темпда ўйнашга ҳаракат қилдик. Ўйиннинг назорати кўпроқ бизда бўлди. Яхши вазиятлар яратдик. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчисида ҳам ҳисобни очишимиз керак эди. Режалар бироз ўхшамади.
«Машъал»нинг қандай ўйин кўрсатиши борасида бироз тушунчамиз бор эди. Балки уларнинг ҳимоявий ўйин кўрсатишини, қарши ҳужумларга таянишини топгандирмиз ҳам. Уларнинг вазиятлар яратмаслиги учун деярли имкон қолдирмадик. Йигитлар ҳаракат қилишди, бор кучларини ишга солишди. Ҳатто дарвоза устунини ҳам пойладик. Энди навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бу учрашувни эса кўриб чиқиб, тахлил қиламиз.
“Локомотив” матбуот хизмати.
Фикрлар