Денис Коростиченко: Натижа адолатли, ғалабага лойиқ эдик
"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко "Андижон-SGS"га қарши баҳсдан кейинги фикрларини билдирди.
- Авваламбор, барчага ассалому алайкум. Илк навбатда барчани - футболчилар, мураббийлар, клубимиз ходимларини ғалаба билан табриклайман. Ўйлашимча, ташаббусни тўлиқлигича ўз қўлимизда ушлаб турдик. Машғулотларда қандай режаларни ўйлаган бўлсак, барчасини амалга оширишга ҳаракат қилдик.
Бу баъзида ўхшади, баъзида эса йўқ. Натижа адолатли, ғалабага лойиқ эдик. "Андижон-SGS"да ёш ва иқтидорлар жуда кўп. Уларнинг чиройли ўйинлари ва ғалабалари ҳали олдинда.
- Жамоангиз кўп гол урган бўлса-да анчагина вазиятлардан фойдалана олмади.
- Бу биринчи ўйин, аммо хеч ким ҳаяжонланмади. Дастлабки баҳс бўлгани учун бироз шошилдик. Шу сабаб бўлса керак.
- Суперлигага қайси жамоалар қайтишини хоҳлайсиз?
- Аввало ўзимиз қайтишимиз керак. Бироқ шу билан биргаликда барча ўйинларни кузатиб борамиз.
Фикрлар