Денисов “Локомотив” билан шартнома имзолайди


Москванинг “Локомотив” клуби президенти Илья Геркус сўзларига кўра, жамоа тез орада ярим ҳимоячи Игорь Денисов билан янги шартнома имзолайди.

– Ҳа, биз Игор Денисов билан шартнома имзолашни режалаштиряпмиз, – дейди клуб перзиденти.

32 ёшли футболчи мавсум якунига қадар “темирйўлчилар” сафида ижара асосида тўп суради. Денисовнинг “Динамо” билан амалдаги келишуви эса ёзда якунига етади. “Локомотив” эса аллақачон футболчи билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришган ва тез орада расман эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" таркибида ҳамюртимиз Виталий Денисов ҳам фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!