Депай “МЮ”да қолиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Мемфис Депай манкуанликлар сафида қолиши мумкин.

The Telegpaph нашрининг маълум қилишича “қизил иблислар” голландиялик футболчисини 20 миллион фунтдан камига сотмоқчи эмас. Ўз навбатида Депайнинг ҳафталик маоши 90 минг фунт стерлингни ташкил этади. Юқоридагилар туфайли унга қизиқиш билдираётган жамоалар сонини кескин камайди.

Агарда ҳеч бир клуб бундай суммани тўлай олмаса, унда Депай яна камида ёзгача “МЮ”да қолади.  Аввалроқ Депай ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишни сўраб Жозе Моуриньюга мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!