Депай Нидерландия афсоналарига тенглашиб оляпти

Нидерландия ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Мемфис Депай кеча терма жамоасида юбилей голини киритди. Бу ҳақда "Squawka Football" нашри хабар берди.

Манбага кўра, форвард Бельгияга қарши кечган учрашувда ўзининг “учар голландлар” сафидаги 40-голини уриб, Патрик Клюйвертга етиб олди.

Айни пайтда Депай Нидерландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Клюйверт билан 3-ўринни бўлишиб турибди.

Тўлиқ рўйхат:

50 - Робин ван Перси.

42 - Клас Ян Хунтелар.

40 - Патрик Клюйверт.

40 - Мемфис Депай.

Эслатиб ўтамиз, кеча Нидерландия Миллатлар лигаси 1-тури доирасида Бельгияга қарши майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Брюсселда бўлиб ўтган баҳсда Мемфис ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!