Депай ортидан яна бир ҳужумчи Мадридга кетиши мумкин

"Diario Sport" нашри хабарига кўра, Ферран Торрес каталонияликлар сафидаги беқарор ўйинига қарамай, унга Европанинг кўплаб клублари қизиқиш билдирмоқда. Хави ҳозирча испаниялик вингерга ишонмоқда.

Мемфис Депай трансфери бўйича музокаралар чоғида "Атлетико" 22 ёшли футболчи ҳақида сўраган. Агар "Барселона" Торресни қўйиб юборишга рози бўлса, Мадрид клуби испанияликни ёзда сотиб олиши мумкин.

"Атлетико" кейинги мавсум учун ҳужум чизиғини янгидан тузмоқчи. Клуб расмийлари Жоау Фелишни сотиш, Карраско ва Тома Лемар билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Альваро Моратанинг "Атлетико"даги келажаги ҳам сўроқ остида. Қайта қуриш фақат Анхель Корреа ва Антуан Гризманнга таъсир қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ферран ушбу мавсумда "Барселона" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!