Ads

Испаниянинг “Депортиво” клуби айни дамда “Арсенал”да тўп сураётган собиқ ҳужумчиси Лукас Пересни ортга қайтаришни режалаштирмоқда. AS нашри тарқатган маълумотларга кўра испан клуби 28 ёшли футболчига 10 йиллик шартнома таклиф қиляпти.

Бундан ташқари, клуб раҳбарияти Пересга футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг жамоанинг техник котиби лавозимида ишлашни ҳам ваъда қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лукас Перес “Арсенал” таркибига бундан роппа-роса бир йил муқаддам айнан “Депортиво” клубидан 20 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У ўтган мавсум премьер-лиганинг жами 21та учрашувида майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 7 марта ишғол этишга эришган.