"Дерби Каунти" Рунини ўйновчи мураббий сифатида иш бошлаганини эълон қилди

"Дерби Каунти" клуби 1 январдан эътиборан Уэйн Руни жамоанинг ўйновчи мураббийи бўлишини эълон қилди.

34 ёшли англиялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган. У томонлар келишувига кўра яна 1 йилга узайтирилиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Рунининг сўнгги жамоаси АҚШнинг “Ди Си Юнайтед” клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!