Дешам: Франция мухлислари фақат Погбага эмас, бутун жамоага ҳуштакбозлик қилди
Ads

 

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Италияга қарши (3:1)ўртоқлик ўйинида мухлисларнинг ярим ҳимоячи Поль Погбага қаратилган ҳуштакбозлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

“Погбага нисбатан Ҳуштакбозлик? Ҳуштак фақатгина Полга эмас, бутун жамоага қаратилган эди. Ўйин давомида тўп билан муомала қилганимизда ҳам мухлислар ҳуштакбозлик қилишганди. Ишқибозлар жамоа беш ёки олтита гол уришимизни истайди, аммо қаршимизда кучли терма жамоа.

Ҳуштакбозлик футболчиларга қандайдир таъсир ўтказиши ёки ўтказмаслигини билмайман. Лекин мухлислар ўз майдонида бундай иш қилишмаса яхшироқ бўларди”, – деб Франция термаси устозининг сўзларидан иқтибос келтиради TF1 портали.