Дешам Мбаппе ҳақида: «Сизлар уни диктатор қилиб кўрсатяпсиз, лекин бу ҳақиқатга тўғри келмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоадаги Килиан Мбаппе роли ва унинг етакчилик фазилатлари ҳақида фикр билдирди.
 

– Сизнингча, Килиан Мбаппе сардор сифатида етарлича етилиб улгурдими?
 

– Унга нисбатан баъзан гўё “диктатор” деган тасвир яратилади, лекин бу образ Килианнинг ҳақиқий қиёфасига мутлақо тўғри келмайди. У йиғинлар бошланган биринчи кунданоқ тўғри кайфият, тўғри муносабат билан ишга киришди. У гапирганда, фақат ўзини эмас, бутун жамоани ифодалайди.
 

У менга ўйинчиларнинг муаммоларини етказади, ҳатто бу масалалар унга бевосита боғлиқ бўлмаса ҳам. Агар сен бошқалар ҳақида қайғурмоқчи бўлсанг, ўзингда муаммо бўлмаслиги керак. Агар жамоада муаммосиз ўйинчи бор десак, у – Килиан. Ҳамма унга эргашяпти. Бизда жуда яхши жамоа шаклланган, шундай шароитда уни сардор этиб танлаганим табиий ҳол, – дея таъкидлади Дешам.
 

Қизиғи шундаки, “диктатор Мбаппе” ҳақидаги ҳазил-мемлар энди Франция терма жамоаси ичида ҳам айланиб юрибди.
 

Ижтимоий тармоқларда эса “диктатор Мбаппе термани ҳам қўлга олди, энди навбат Дешамга етди”, деган ҳазиломуз шарҳлар ҳам тарқалмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!