Дэвид Бекхэм клуби ПСЖ ҳужумчисини МЛСга олиб келмоқчи

AS нашри хабарига кўра, МЛЧ чемпионати вакили "Интер Майами" ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванига таклиф тайёрлади.

Олдинроқ, уругвайлик футболчи учун "Атлетико" даъвогарлик қилаётган эди, аммо клублар футболчи шартномасининг молиявий бандлари бўйича келиша олишмади.

Бу вазиятдан Девид Бекхэм клуби фойдаланиб колиши мумкин. Таъкидланишича, англиялик собиқ футболчининг ПСЖ раҳбарияти билан илиқ муносабати ушбу трансфер амалга ошишида муҳим рўл ўйнаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!