Ди Франческо: Бугун
Ads

Римнинг “Рома” клуби бош мураббийи Эусебио ди Франческо бугун бўлиб ўтадиган “Челси”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз “Челси”га қарши меҳмондаги баҳсда ҳам ўз ўйин услубимизга содиқ қолдик ва ўз майдонимизда ҳам мана шу усулда ўйнамоқчимиз. Натижа биринчи навбатда футболчиларнинг кайфиятига боғлиқ. Айтишим мумкинки бугунги баҳсга барча тайёр. Мен “Челси”га қарши шанба куни “Болоня” билан ўйинда иштирок этган таркибни тушуришим мумкин. Фақатгина ушбу таркибдан Ража Наинголлан истесно. Албатта, бугун “Челси”ни юта оладиган футболчилар майдонга тушади”, - дейди ди Франческо.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ҳамда “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.