Ди Мария мавсумлар оралиғида "Ювентус"ни тарк этиши мумкин
“Ювентус” ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария қишки трансферлар вақтида Италия клубини тарк этиши мумкин, деб хабар бермоқда Tuttosport.
Манбага кўра, 34 ёшли футболчига МЛС ва ватани Аргентина клубларидан таклифлар бор. Ди Мариянинг туринликлар билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали ушбу футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ди Мария ўтган ёзда Франциянинг ПСЖ клубидан "Ювентус"га кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи туринликлар сафида 10та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар