Дибала Европанинг энг кўп маош оладиган футболчилари қаторига кириши мумкин
"Ювентус" президенти Андреа Аньелли аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибаланинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.
“Ажойиб янгилик - Пауло яна гол ура бошлади. Бу унинг жорий мавсум А Серияда киритган биринчи голи бўлиши мумкин, аммо у коронавирус билан оғриди. Ушбу қийин давр тикланиш муддатига таъсир кўрсатмай қолмади.
У "Ювентус"ни севади. Яқин келажакда биз унинг қўлида сардорлик боғичини кўряпмиз. У ҳозир ҳам баъзида сардор ўрнини эгаллайди.
Шунингдек, Паулога янги шартнома бўйича таклифимиз бор. Унда Дибалани Европанинг энг кўп маош оладиган 20 нафар футболчисидан бирига айлантирадиган суммалар ёзилган. Футболчи ушбу таклифдан хабардор ва биз энди шунчаки жавобни кутмоқдамиз.
Клуб Дибаланинг дунёнинг энг яхши бешта футболчисидан бирига айланиш мақсадига эришишда ёрдам беришни хоҳламоқда”, - деди Аньелли.
Дибаланинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар