Дибала фаолиятини Ла Лига жамоасида давом эттириши мумкин

  • 07 Feb 16:40
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ва "Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала мавсум охирида Римни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" портали хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, 30 ёшли форвардда Испания чемпионатида ўйнаш имконияти бор. Дибаланинг хизматларига Ла Лиганинг икки топ клуби қизиқиш билдирмоқда. Гап Каталониянинг “Барселона” ва Мадриднинг “Атлетико”си ҳақида кетмоқда.

Паулонинг Рим клуби билан шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. "Transfermarkt" портали унинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

А Сериянинг жорий мавсумида 30 ёшли ҳужумчи 16 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!