Дибала ҳеч қаерга кетмайди, у Роналду билан рақобатлашмоқчи
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Пауло Дибала жамоага Криштиану Роналду келгач асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Бироқ, у шунга қарамай “Юве”да қолиб, асосий таркибга кириш учун курашмоқчи.

“Тан оламан. Мавсумни худди 2016, 2017 йиллардаги каби омадли бошлай олмадим. Лекин, барибир “Ювентус”да қолмоқчиман. Бу ерда ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, асосий таркибга кириш учун курашмоқчиман”, - дейди Дибала.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ кўплаб ОАВлар Дибалани қишда жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқатган эди. Аргентиналик футболчига "Реал" ва "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 2та ўйинда иштирок этди.

Минбар

Барча блоглар