Дибала Италия Суперкубоги тарихига кирди
“Ювентус” форварди Пауло Дибала бугун “Лацио”га (1:3) қарши бўлиб ўтган Италия Суперкубогида жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Opta Sports тарқатган хабарга кўра 26 ёшли аргентиналик футболчи шу тариқа ушбу мусобақада киритган голлари сонини 4 тага етказиб олди. Эътиборлиси, Дибала бу билан мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди.
Ундан кейинги ўринларни эса Алессандро дель Пьеро, Самуэль Это’О, Андрей Шевченко ва Карлос Тевес каби футболчилар эгаллаб туришибди. Улар ҳисобида 3 тадан гол бор.
Фикрлар