Дибала Ла Лигада тўп суриши мумкин

"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала мавсум сўнггигача туринликлар таркибини тарк этиши мумкин.

Футболчининг "кекса синьора" билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади. Томонларнинг келишувни узайтириш бўйича ўтказган музокаралари самарасиз якунланмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчига Испания грандлари қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ, клуб раҳбарияти 27 ёшли ҳужумчи билан музокаралар давом этирилишини маълум қилган эди.

Жорий мавсумда Дибала туринликлар сафида барча турнирларда 13 та ўйинда 2 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!