Дибала "Рома"га ўтгач, илк фикрларини билдирди
Пауло Дибала "Рома"га ўтганидан сўнг бу ҳақда ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Бугун "Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Рим клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади.
“Шартнома имзоланишидан олдинги кунлар мен учун ниҳоятда ҳаяжонли кечди.
Ҳаммасини “Рома”нинг мени таклиф қилиш истагида кўрсатган тезкорлиги ва қатъияти ҳал қилди.
Мен юксалиб бораётган жамоага ўтяпман, клуб келажак учун мустаҳкам пойдевор қўймоқда. Қолаверса, Жозе Моуриньо билан ишлаш мен учун шараф.
“Рома”нинг рақиби сифатида мен ҳамиша жамоа мухлисларига қойил қолганман. Улар билан кўришишни интиқлик билан кутяпман”, - деди аргентиналик юлдуз.
Фикрлар