Дибала “Рома”га Роналдудек фойда келтира бошлади

  • 23 июля, 2022, 14:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олганидан кейин унинг номи ва рақами туширилган футболка биринчи куннинг ўзида рекорд даражада сотилди. Бундай ҳолат Криштиану Роналду “Ювентус”га ўтган даврда қайд этилганди, деб хабар берди Corriere dello Sport нашри.

Tecno

Дибаланинг футболкаси биринчи куннинг ўзида бир неча минглаб сотилди. Мухлислар ҳар бир футболка учун 110-130 евро миқдорида пул сарфлаган.

Жозе Моуриньо аргентиналик юлдузни Рим клуби билан уч йиллик шартнома тузишга кўндирди.

Дибала пойтахт “бўрилари” сафида 21-рақамда тўп тепади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию