Дибалага 3 та гранд клубдан "ёғли" таклиф бор
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала эркин агент сифатида Турин клубини тарк этишга яқинлашмоқда.
Football Italia хабарига кўра, "Интер", "Тоттенхэм" ва "Барселона" аргентиналик юлдузни қўлга киритмоқчи. Агар 28 ёшли футболчини текинга қўлга киритиш мумкин бўлса, юқоридаги клублар унга фойдали таклиф билан чиқишга тайёр.
Жорий мавсумда Дибала "Ювентус" сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Ҳужумчининг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида якунига етади. Унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар