Дибалани Лондонга олиб кетишмоқчи

"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

27 ёшли аргентиналик футболчига "Тоттенхэм" ва "Челси" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбага кўра, Лондон грандлари Дибаланинг трансфери учун 50-55 миллион евро тўлашга тайёр. "Ювентус" ҳам уни ёзда сотишни режалаштираётган бўлиши мумкин, боиси томонлар ўртасидаги келишув 2022 йилга қадар имзоланган.

Дибала жорий мавсум "Юве" сафида 16 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt.com талқинига кўра, унинг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!