Дибаланинг Роналду билан муносабатлари яхшиланмоқда
Ads

“Ювентус” клуби ҳужумвчиси Пауло Дибала жамоанинг янги аъзоси Криштиану Роналду билан муносабатлар яхшиланаётганини маълум қилди. Аргентиналик футболчининг сўзларига кўра, асосий таркиб учун кураш ҳам бунга тўсқинлик қила олмайди.

Менинг Роналду билан муносабатларим яхшиланмоқда. Биз бирга шуғулланамиз ва ўйнаймиз, – дея Дибаланинг сўзларини келтиради A Bola нашри. – Ғайратимиз ошгандан ошмоқда ва қанча кўп бўлса шунча гол уришга ҳаракат қиляпмиз. Мен жамоада ўйнашга ҳаракат қиляпман. Ким гол уриши муҳим эмас, Якунда “Ювентус” ғалаба қозонса бўлди.

Бу мавсум Роналду “А” сериядаги 6 ўйинда 3 голга муаллифлик қилган бўлса, Дибала 5 ўйинда бир марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган.