Диего Шварцман теннисчилардан иборат футбол жамоасини тузди
Ads

Аргентиналик теннисчи Диего Шварцман ўзининг футбол бўйича терма жамоасининг таркибини тузди.

У теннисчилардан иборат бўлган жамоанинг дарвозасини ҳамюрти Леонардо Майерга ишониб топширди. Ҳимоячилар рўйхатидан эса испаниялик Фернандо Вердаско, босниялик Дамира Жумхур, сербиялик Душан
Лайович ва яна бир аргентиналик Орасио Себальос жой олди.

Жамоада испаниялик Рафаэль Надаль, швейцариялик Рожер Федерер ва сербиялик Новак Жокович ярим ҳимоячи сифатида ўйнашини таъкидлади. Шварцман ўзи билан бир қаторда австриялик Доминик Тим ва
аргентиналик Хуана Мартина Дель Потрони ҳужумчи этиб белгилади.

Sports.uz