Диего Симеоне: Биз чемпионликдан анча узоқдамиз
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби устози Диего Симеоне кеча “Валенсия” (1:0) устидан қозонилган муҳим ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Чемпионлик учун кураш? Биз бундан анча йироқдамиз. Биз жамоамиз кучайиши учун ҳаракат қиляпмиз.

Мен ҳар доим стадионни йигитларнинг машаққатли меҳнати ва чин юракдан ғалаба қозонишга бўлган муносабатини ҳис қилган ҳолда тарк этаман”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” айни дамда мусобақа пешқадами ҳисобланган “Барселона”дан 9 очкога ортда қолмоқда.