Диего Симеоне Европа лигаси финалида ҳам майдон четида турмайди

УЕФА Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеонега нисбатан тайинланган жазони ўз кучида қолдирди. Аргентиналик мутахассис Европа лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган "Арсенал"га қарши (1:1) баҳсда ҳакам томонидан майдондан четлатилинган эди.

4 май санасида эса УЕФА Симеонени ушбу ҳолат туфайли еврокубокларнинг 4 та баҳсига дисквалификация қилган эди. "Матрасчилар" томонидан берилган аппельяция эса қабул қилинмади.

Шу боис, Диего Симеоне 16 май куни Лионда "Марсель"га қарши кечадиган финал ўйинида жамоасини  майдонга бошлаб тушолмаслиги аён бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!