Диего Симеоне “Реал”нинг сирини очиб берди

Chery Tigo 7 PRO

Мадриднинг иккинчи жамоаси – “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне “Реал”нинг муваффақиятлари нимага боғлиқ эканини очиб берди.

- Ғолиб чиқиш осон эмас. Таркибингизда зўр футболчилар бўлиши керак. Чемпионат охирида айнан улар ҳаммасини ҳал қилади.

“Реал” узоқ йиллар давомида янги ўйинчиларни олишга эҳтиёткорлик билан ёндошди. Улар ҳар доим тўғри танлов қилади. Айниқса, Вальверде, Родриго ва Винисиус каби ўйинчиларни ёшлар академиясида тарбиялаб олгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иқтисодий имкониятлар етарли бўлгани учун улар келажаги порлоқ бўлган Беллингем ва Мбаппе кби ўйинчиларни чорламоқда. Бу йўналишда “Реал” жуда самарали ишлаяпти, - деди Диего Симеоне.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!