Дик Адвокат фаолиятини қачон якунлашини айтди
"Фейеноорд" клуби устози Дик Адвокат қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди.
“Мен буни аввал ҳам айтганимни тушунаман, аммо энди сиз бу мавсум менинг учун охиргиси эканига амин бўлишингиз мумкин. Мен узоқ ва ажойиб фаолият ўтказдим. "Фейеноорд" бу ишни тугатиш учун ажойиб клуб. Ушбу мавсумда муваффақият қозонишимизга ишонаман”, - деди голландиялик мутахассис.
73 ёшли Дик Адвокат фаолияти давомида ДСВП, "Харлем", "Дордрехт", ПСВ, "Рейнджерс", "Боруссия М", "Зенит", АЗ, "Сандерленд", "Фенербахче", "Спарта" ва "Утрехт" клубларини, Жанубий Корея, Россия, Бельгия, Сербия, Голландия ва БАА терма жамоаларини бошқарган.
Фикрлар