Дилшод Жабборов: Бу ишларни Мўминжоновнинг душманлари қилган бўлиши мумкин

Наманганлик футболчи Дилшод Жабборов янги мавсумни Термизнинг «Сурхон» жамоасидан бошлаганидан хабарингиз бор. У бунгача «Навбаҳор»да собиқ бош мураббий Илҳом Мўминжонов билан самарали фаолият олиб борганди. Кейин Мўминжонов «Сурхон»да иш бошлагач, Жабборов ҳам бошқа футболчилар қатори ўша клубда пайдо бўлди. Аммо Суперлиганинг иккинчи туридан кейин ушбу ўйинчи ҳам мураббийга қўшилиб футболдан четлатилишини ҳеч ким кутмаганди. Фаолиятида биринчи маротаба бундай ҳолатга тушиб қолган футболчи учун жорий мавсум мажбурий равишда тугади дейиш мумкин. Чунки ЎФА томонидан аниқланган маълумотлар бўйича келишилган ўйинларда мураббийлардан ташқари Дилшод Жабборовнинг ҳам алоқаси бўлганлиги ҳақида хабар берилди. Шундан сўнг тушкун кайфиятга тушиб қолган футболчи билан боғланиб, вазият ҳақида суҳбатлашишга уриниб кўрдик. Айтиш керакки, футболчи учун бу хабар оғир зарба бўлган.

Футболчи ушбу муаммолар собиқ устози Илҳом Мўминжонов сабаб юзага келгани ҳақида гапирар экан, Мўминжоновнинг душманлари бўлиши мумкинлигини айти.

- «Навбаҳор»да Мўмижонов бошчилигида жамоа сардори бўлиб тўп сурдингиз. Шу боис мураббийни яхши биласиз. Айтинг-чи, чиндан ҳам у шундай ишлар билан шуғуллангани ҳақида эшитганмисиз?

- Агар уни бундай ишлар билан шуғулланаётгани ҳақида эшитганимда айтган бўлардим. Аммо мени бундай ўйинлардан хабарим бўлмаган. Биз Илҳом Мўминжонов билан бинойидек ишлаганмиз. Шунга яраша натижаларимиз ҳам чакки бўлмаганди. Барибир ҳайрон қоляпман-да. Балки унинг душманлари бордир.

Жабборов билан суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!