Дилявер Ваниев: "Андижон"ни Суперлигага қайтгани билан табриклайман"

“Андижон” жамоамизнинг “Машъал”га (4:2) ажойиб ўйини ва ғалабасидан кейин одатга биноан ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб муборакликлар бош мураббийи Диялвер Ваниев иштирок этди.

- Аввало, бунақанги учрашувда комбинационни ташкил қилиб бўлмайди. “Андижон”нинг ўйинини билгандик. Стандартлар орқали ўйин кўрсатишини ўрганиб чиққандик. Тайёргарлик кўрмаганмиз, дея олмайман. Яхшигина тайёргарлик кўргандик. Қанотлардан, аутлар орқали ошириб берилган паслар хавфли чиқди. Дарвозамизга икки марта бош орқали голлар урилди. Натижани ўзинглар кўрдинглар. Танаффусда ўйинчиларга етарлича тактик кўрсатмалар бергандим. Айниқса, ҳаводаги якка курашларда ютқазмаслик кераклигини айтгандим. Учрашув давомида қаерлардадир хато қилишни бошладик ва ҳаммаси ўзгариб кетди. Қандай бўлса, ўйин шундай тугади.

- Бу мағлубиятда асосий айбдор ким?

- Алоҳида кимнидир кўрсатиб ўтирмайман. Биз қўлдан келганича ҳаракат қилдик. Демак, биз яхши ҳаракат қилмадик. Ҳаммага раҳмат. “Андижон”ни Суперлигага қайтгани билан табриклайман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!