Дин Сондерс: МЮнинг бирорта футболчиси "Ливерпул"нинг асосий таркибига кира олмас эди

"Ливерпуль" клуби афсоналаридан бири Дин Сондерс "Манчестер Юнайтед"нинг айни дамдаги бирорта футболчиси мерсисайдликларнинг асосий таркибига кира олмаслигини айтди.

“Манчестер Юнайтед” қандай қилиб бу аҳволга тушиб қолганига ақлим етмаяпти. Мураббий хурсанд эмас, мухлислар норози. Клубдаги ишлари эса ортга кетмоқда.

МЮ Алекс Фергюсон кетгач трансферлар учун 700 миллион евро сарфлади. Лекин, уларнинг ҳеч бири “Ливерпул”нинг асосий таркибига кира олишмаган бўларди.

Де Хеа Алиссондан кучлими? Бўлиши мумкин. Погба? Мен уни “Ливерпул”да кўришни истамаган бўлардим”, - дейди собиқ футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!