“Динамо” – “Насаф”. Превью
Ads

Мамлакатимизнинг номдор жамоаларидан бири ҳисобланган "Насаф" Cocа-cola Суперлигасининг 1-турини Самарқандда “Динамо”га қарши ўтказади. Ушбу қўшни вилоятлар жамоалари ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек “Динамо” жамоаси “Насаф” учун доимо ноқулай рақиб бўлиб келган.

Самарқанд жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтди. Улар ўтган мавсумни Про-лигада ўтказишган эди.

“Динамо” – “Насаф” учрашуви 9 март шанба куни “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихи

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган. Натижалар "Насаф"нинг устунлигини кўрсатмоқда. Уларда қаршиликлар 20 марта ғолиб чиқишган бўлишса, 7 ўйинда самарқандликларнинг қўли баланд келган, 11 учрашувда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати 35:55га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

"Аждарлар" сўнгги ўзаро учрашувни 2017 йил 20 октябрда Қаршида ўтказган. Бу учрашув 3:0 ҳисобида "Насаф" ғалабаси билан якунланган. 2018 йилги мавсумда “Динамо” Суперлигада иштирок этмаган.

Самарқанддаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Самарқандда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг олтитасида "Насаф" ғалаба қозонган. Беш учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 39та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Насаф” томонида 19:20.
Самарқандда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2008 йили “Динамо” 3:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Насаф” сўнгги бор, Самарқандда 2014 йили ғалаба қозонган. Бу учрашувда “аждарлар” рақиблари дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллашган.

Эътиборингизга, Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

13.05.2017 «Динамо» - «Насаф» 1:1
31.10.2015 «Динамо» - «Насаф» 1:1
03.08.2014 «Динамо» - «Насаф» 0:5
17.08.2013 «Динамо» - «Насаф» 1:3
15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2
20.06.2011 «Динамо» - «Насаф» 0:1